Ким Худога тегишли бўлса, Худонинг сўзларига қулоқ солади. Сизлар эса Худога бегона бўлганингиз учун қулоқ солмаяпсизлар.
Бу Ҳомий — Ҳақиқат Руҳидир. Бу дунёга тегишли бўлганлар Уни қабул қила олмайдилар, чунки Уни кўрмайдилар ҳам, билмайдилар ҳам. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан яшамоқда, У ичингизда бўлади.
Хоч ҳақидаги бу хабар ҳалок бўлаётганларга телбаликдай туюлади. Аммо биз — нажот топаётганлар учун эса у Худонинг қудратидир.
Биз эса фақат хочга михланган Масиҳ ҳақидаги хабарни ёймоқдамиз. Бу хабар яҳудийлар учун ҳақорат бўлса, ғайрияҳудийлар учун телбаликдир.