Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Коринфликлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Инсон Ўғли зоҳир бўлган кунда ҳам худди шундай бўлади. Буларнинг ҳаммасини Муқаддас Руҳ бажо қилади. Ҳар бир инсонга Руҳнинг Ўзи лойиқ кўрган инъомни ато қилади. Бизнинг ватанимиз эса самодадир. Бизлар нажоткоримиз бўлган Раббимиз Исо Масиҳнинг ўша ердан келишини интизорлик билан кутяпмиз. Азоб чекаётган сизларга эса Ўз тинчлигини ато қилади, сизлар қатори бизга ҳам тинчлигини беради. Буларнинг ҳаммаси Раббимиз Исо Ўзининг қудратли фаришталари билан, ловуллаб турган аланга ичида, кўкдан зоҳир бўлганда рўй беради. Худони рад этганларни ва Ўзи ҳақидаги Хушхабарга қулоқ солмаганларни Исо Масиҳ жазолайди. Бу иноят орқали Худо бизга шуни ўргатадики, биз худосиз ҳаётдан ва дунёвий орзу–эҳтирослардан воз кечишимиз керак. Ахир, бизнинг ажойиб умидимиз бор: биз нажоткоримиз Исо Масиҳнинг келишига ва буюк Худонинг улуғворлигини кўришга умид боғлаганмиз. Масиҳнинг келишини кутар эканмиз, бу ўткинчи ҳаётимизда нафсни тийишимиз, тўғри ва тақводор ҳаёт кечиришимиз лозим. Худонинг кунини интизорлик билан кутинглар, унинг келишини тезлаштиринглар! Ўша куни осмон ёниб, йўқ бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан эриб кетади.
1 Коринфликлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода