Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Коринфликлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Шунда Таврот тафсирчилари ва фарзийлардан баъзилари Исога: “Устоз, бизга бир аломат кўрсатишингизни хоҳлар эдик”, дедилар. Фарзий ва саддуқий мазҳабидагилар Исонинг олдига келиб, Уни синаб кўриш мақсадида: — Бизга бир мўъжизали аломат кўрсатинг. Шунда Сизни Худо юборганини тан оламиз, — дедилар. — Сизлар аломату мўъжизалар кўрмагунча ишонмайсизлар! — деди унга Исо. Бир неча эпикурчи ва стоик файласуфлар ҳам Павлус билан баҳсга киришишди. Баъзилари: “Бу маҳмадона нима демоқчи?” деса, бошқалари: “У бегона худолар тўғрисида ваъз қиляпти”, дер эди. Павлус Исо тўғрисидаги Хушхабарни ва ўликлардан тирилишни ваъз қилаётгани учун улар шундай деб айтардилар. Улар Павлуснинг ўликлар тирилиши ҳақидаги гапини эшитганларида, баъзилар уни масхара қилди, аммо бошқалар: “Биз бу ҳақда яна сизнинг гапларингизни эшитмоқчимиз”, дедилар.
1 Коринфликлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода