Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Салоникаликлар
1 2 3 4 5
Параллельные места
Хуллас, эй биродарлар, сизлар Худони мамнун қилиб яшашни биздан ўргандингиз. Ҳа, шу тарзда яшаяпсиз ҳам. Аммо Раббимиз Исо номидан сизларга ёлворамиз, Худони янада кўпроқ мамнун қилишга астойдил ҳаракат қилаверинг. Ўзаро муҳаббат ҳақида эса сизларга ёзишнинг ҳожати йўқ, чунки бир–бирингизни яхши кўришни сизлар Худодан ўргангансизлар. Зотан, сизлар Македония ҳудуди бўйлаб яшовчи барча биродарларингизга ҳам шундай муносабатда бўляпсизлар. Лекин шунга қарамай, уларни янада кўпроқ яхши кўринг, деб ундаймиз. биродарларингизга бўлган меҳр–оқибат ва тугал муҳаббат билан бойитинглар. Эй азизларим, бир–биримизни яхши кўрайлик, чунки севги Худодандир. Севадиган ҳар бир одам Худонинг фарзандидир ва Худони билади. Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас. Агар биз бир–биримизни яхши кўрсак, демак, Худо биз билан бирга ва Унинг севгиси бизда ўзининг мукаммал ифодасини топган.
1 Салоникаликлар
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода