Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Мен сизларга айтган мана шу баракалар ёки лаънатлар бошингизга келганда, Эгангиз Худо сизларни тарқатиб юборган халқлар орасида буларни эсга олинглар. Ўзларингиз ва фарзандларингиз Эгангиз Худога қайтинглар. Мен бугун сизларга амр қилаётгандай, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Унга қулоқ солинглар. Шунда Эгангиз Худо сизларни яна фаровонликка эриштиради. Сизларга раҳм–шафқат қилиб, Ўзи тарқатиб юборган барча халқлар орасидан қайтариб йиғиб келади. Қулоқ солинг, эй денгиз ортидаги юртлар! Эътибор беринг, эй узоқдаги халқлар! Туғилмасимдан олдин Эгам мени чақирди, Она қорнида бўлганимдаёқ У исмимни айтиб чақирди. Уларнинг тилларини мадҳияга тўлдираман. Узоғу яқиндагиларга тинчлик бўлсин! — демоқда Эгамиз. — Мен уларга шифо бераман. Эгамиз Қуддусга шундай дейди: “Бегоналар деворларингни тузатади, Шоҳлари сенга хизмат қилади. Ғазабланганимда сенга жазо берган бўлсам ҳам, Энди марҳамат қилиб, сенга шафқат қиламан. Қараб туринглар, Мен Ўзим уларга қарши чиқаман. Ўз қуллари уларни талон–тарож қиладилар.” Ҳа, ана ўшанда Сарвари Олам мени юборганлигини англаб етасиз. Сизлар олдин Худодан узоқ эдингиз, энди эса Исо Масиҳ орқали, Унинг тўкилган қони туфайли Худога яқинлашдингиз. Демак, сизлар энди бегона ҳам, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг азиз халқи қаторидасиз, Унинг хонадони аъзоси бўлдингизлар.
Выбор основного перевода