Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Соф олтиндан зарб уриб чироқпоя ясат. Бутун чироқпоя ва унинг безаклари бир бутун қилиб ясалсин. Чироқпоянинг таглиги, пояси ва куртакли гулга ўхшаш шаклдаги пиёлалари бўлсин. Яна чироқпоянинг поясидан олтита шохча чиқарилсин: учта шохчаси бир ёнидан, учта шохчаси иккинчи ёнидан чиқарилсин. Чироқпоянинг поясидан чиқадиган шохчаларнинг ҳар бирида куртакли бодом гулига ўхшаш шаклдаги учта пиёла бўлсин. Чироқпоянинг поясида куртакли бодом гулига ўхшаш шаклдаги тўртта пиёла бўлсин. Чироқпоянинг поясидан чиқадиган шохчаларнинг ҳар жуфтида бу куртаклардан учтаси бирин–кетин тизилиб турсин. Чироқпоя, шохчалари ва куртаклари билан битта қилиб, тоза олтиннинг яхлит бўлагидан зарб уриб ясалиши лозим. Чироқпоя учун еттита мойчироқ ясат. Мойчироқларни чироқпояга шундай ўрнаштиргинки, чироқпоянинг олд томонини ёритадиган бўлсин. Мойчироқларга қараб туриш учун тоза олтиндан қисқичлар ва патнислар ясат. Чироқпояни ва бу буюмларни икки пуд тоза олтиндан ясашсин. Эҳтиёт бўл, ўша ҳамма буюмларни Мен сенга шу ерда — тоғда кўрсатган намунага мувофиқ ясат. Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилиб, шундай деди: — Эй Еремиё, нимани кўряпсан? — Бодом шохини, — деб жавоб бердим мен. Эгамиз менга Ўз сўзини яна аён қилиб деди: — Нимани кўряпсан? — Шимол томонда қайнаб турган бир қозонни. Қозон биз томонга ағдарилай–ағдарилай деб турибди, — дедим. Эгамиз мендан: — Амос, нимани кўряпсан? — деб сўради. — Бир сават етилган мевани, — деб жавоб бердим мен. Сўнг Эгамиз менга шундай деди: “Халқим Исроил ҳам жазо учун етилиб турибди. Энди Мен уларга шафқат қилмайман. Менга гапираётган Кимсани кўриш учун ўгирилдим. Шунда еттита олтин чироқпояни кўрдим. Тахтдан чақмоқ чақарди, момақалдироқнинг гулдурос садоси келарди. Тахт олдида Худонинг етти руҳи бўлган еттита машъала ёниб турарди.
Выбор основного перевода