Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Туҳматчилардан узоқ туринглар, айбсиз, тўғри одамни ўлимга ҳукм қилманглар. Мен бундай иш қилган айбдорларни ҳукмда оқламайман. Пора олманглар. Пора туфайли кўзи очиқларнинг кўзини ёғ босади. Пора ҳар доим тўғри одамларнинг ишига зарар етказади. Ҳукм қилаётганда адолатсизлик қилмасин, тарафкашлик қилмасин, пора олмасин. Пора доноларнинг кўзини кўр қилади, ҳақларни ноҳаққа чиқаради. Қарз бериб судхўрлик қилмаганлар яшайди. Айбсизга қарши гувоҳлик бериш учун пора олмаганлар яшайди. Буларни қилганлар тинч–омон бўлади. Шаҳардаги баъзи одамлар пул учун одам ўлдирадилар. Берган қарзидан фоиз ундирадилар, ўзганинг бор–йўғини тортиб олиб, даромад кўрадилар. Эй Қуддус аҳолиси, Мени унутиб юбордингиз! Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода