Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўзингизни Менга бағишлаб, муқаддас бўлинглар, чунки Мен, Эгангиз, муқаддасман. Мен сизларни бошқа халқлардан Ўзим учун ажратиб олганман. Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. У сизларни ер юзидаги жамики халқлар орасидан Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди. Агар Эгангиз Худога итоат этиб, мен бугун айтаётган Унинг барча амрларини битта қолдирмай бажарсангиз, У сизларни ер юзидаги ҳамма халқлардан устун қилади. Эгангиз Худонинг амрларига итоат этсангиз, Унинг йўлидан юрсангиз, Эгамиз сизларга қасам ичиб ваъда берганидай, сизларни Ўзининг муқаддас халқи қилади. Эгамиз Ўз халқини қудратли қилди. Шу боис тақводорлари Уни улуғламоқда, Қадрдони Исроил халқи Уни мадҳ этмоқда. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эй Исроил, сен Менга бағишланган эдинг, Ўримимнинг илк ҳосилига ўхшаган эдинг. Ўша ҳосилни еган ҳар ким айбдор ҳисобланарди, Бундайларнинг бошига кулфат келар эди, — деб айтмоқда Эгамиз.»”
Выбор основного перевода