Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қизингизни фоҳишалик қилишга ундаманг, уни булғаманг. Токи юрт зинога ботмасин, бузуқлик авж олмасин. қизни отасининг эшиги олдига олиб келишсин. Шаҳар эркаклари у қизни тошбўрон қилиб ўлдирсин. У отасининг уйида яшаган пайтда фоҳишалик қилиб, Исроил халқи орасида шармандаларча иш қилди. Шу тариқа орангиздан ёмонликни йўқ қилинг. Бу юртдаги саждагоҳларда фоҳишлар ҳам бор эди. Яҳудо халқи шунчалик кўп қабиҳ ишлар қилдики, уларнинг қилмишлари Канъон юртидан Эгамиз қувиб юборган ҳамма халқларнинг жирканч ишларига баробар эди. Фоҳишларнинг Эгамиз уйидаги ҳужраларини бузди. У ерда аёллар Ашерага атаб тўқув ишларини бажаришарди.
Выбор основного перевода