Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз сизларни Ўзининг халқи қилди. У Ўзи танлаган халқдан юз ўгирмайди. Акс ҳолда, Ўзининг улуғ исмини бадном қилган бўлади. Ахир, қўлларинг билан мени Ўзинг ясагансан, Ўзинг мени яратгансан, Энди эса мени бутунлай ҳалок қилмоқчисан. Сен мени лойдан бунёд қилганингни эслагин. Энди мени яна тупроққа қайтармоқчимисан?! Эй Худо! Нечун бизни то абад рад этасан?! Нечун яйловдаги қўйларингга ғазабингни сочасан?! Биз Сенинг халқинг, яйловдаги сурувингмиз, Сенга то абад шукур айтармиз, Наслдан наслга Сени такрор мадҳ қилармиз. Энди эй Ёқуб насли, сени яратган Эгамиз гапирмоқда! Эй Исроил халқи, сени барпо қилган Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен сени қутқардим, Сенинг исмингни айтиб чақирдим, Сен Меникисан, қўрқма! Эй Исроил халқи! Шунда Мен сизлар билан бирга эканлигимни билиб оласизлар. Менинг халқим эканлигингизни сизлар англаб етасизлар. Зотан, Мен Исроил халқининг Эгаси Худоман! — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Эй Исроил халқи, сизлар Менинг сурувим, яйловимдаги қўйларимсизлар, Мен эса сизнинг Худойингизман. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»” Ахир, биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни хайрли ишлар қилишимиз учун Исо Масиҳ орқали яратди, бу ишларни биз учун азалданоқ тайёрлаб қўйган эди.
Выбор основного перевода