Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёмонликдан қайтинг, яхшилик қилинг, Тинчлик истанг, ҳа, тинчлик пайида бўлинг. Зотан, Эгамиз яхши кўради адолатни, Тарк этмайди тақводорларни, Уларни то абад ҳимоя қилади, Фосиқлар наслини қириб ташлайди. Эгамиз Ўзини севувчиларни асрайди, Ҳамма фосиқларни қириб ташлайди. Адолатли инсонни ҳимоя қилади, Унга содиқ бўлганнинг йўлини қўриқлайди. Эгамиздан қўрқиш ёмонликдан нафратланиш демакдир. Мен мағрурлик ва манманликдан, ёвузлик ва бузуқ тилдан нафратланаман. Навухадназар деди: “Шадрах, Мешах ва Абеднахунинг Худосига ҳамду санолар бўлсин! У Ўз фариштасини юбориб, Ўзига инонган қулларини халос қилди. Улар ўз Худосидан бошқа бўлган худоларга сиғинишдан кўра, ўлимни раво кўрдилар, шу боис шоҳнинг амрига ҳам бўйсунмадилар. Ёмонликнинг эмас, Яхшиликнинг пайида бўлинглар, Шунда яшайсизлар. Парвардигори Олам — Эгамиз ҳам, Ўзларингиз айтганингиздай сизлар билан бирга бўлади. Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни севинг, Маҳкамаларда адолат ўрнатинг. Балки шунда, эй Юсуф наслидан омон қолганлар, Парвардигори Олам — Эгамиз сизга илтифот қилар. Бутрус шу заҳоти ўзига келиб: “Энди ишончим комилки, Эгамиз Ўзининг фариштасини юбориб, мени Ҳироднинг қўлидан, яҳудий халқининг адоватидан қутқарибди”, деди. Бир–бирингизга бўлган меҳр–муҳаббатингиз самимий бўлсин. Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни маҳкам тутинг.
Выбор основного перевода