Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Олтин ва кумуш буюмларнинг жами 5400 та эди. Шашбаззар бошқа асирлар қаторида Бобилдан Қуддусга қайтиб кетаётганда, бу буюмларнинг ҳаммасини ўзи билан олиб кетди. Эҳ, Қуддусдан Исроилга нажот келсайди! Эгамиз Ўз халқини яна фаровонликка эриштирса, Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай! Эгамиз шундай демоқда: “Мен Ёқуб наслининг чодирларини қайта тиклайман. Халқим хонадонларига раҳм–шафқат қиламан. Шаҳар ўз вайроналари устида қайта бунёд бўлади, Сарой ўз жойида тикланади. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман. Шунда Яҳудо юртидаги ва барча шаҳарларидаги одамлар Қуддусни шундай дуо қиладиган бўлишади: «Эй муқаддас тоғ, Солиҳлик макони, Эгамиз сенга барака берсин!» Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мана энди Мен Ёқуб наслини яна фаровонликка эриштираман. Бутун Исроил халқига шафқат кўрсатаман. Обрўйим тўкилишига йўл қўймайман! Эгамиз шундай дейди: “Ўша кунларда Мен Яҳудо ва Қуддуснинг олдинги мавқеини тиклайман.
Выбор основного перевода