Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тила, халқларни сенга мулк қилиб бераман, Ернинг тўрт томони сеники бўлади. Эгамиз айтмоқда: “Муҳтож эзилиб кетди, Бечора нола қилди. Энди қўзғаламан, Ўзлари интилган нажотга етказаман.” Художўй йўқ бўлди бу юртда, Тўғри одам қолмади инсонлар орасида. Қон тўкаман деб, одамлар бир–бирини пойлайди, Ҳаттоки қариндош қариндошига тузоқ қўяди. Мен эса Эгамга тикаман кўзларимни, Умид ила кутаман нажоткорим Худони, Албатта эшитар Худойим мени. Еттинчи фаришта карнайини чалди. Самода баланд овозлар янгради. Улар шундай деб айтаётган эдилар: “Энди бу дунё ҳукмронлиги Эгамизга ва Унинг Масиҳига тегишлидир. Улар абадулабад ҳукмронлик қилишади.”
Выбор основного перевода