Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгам, илтимос, менга нажот бер, Келгин тезда, эй Эгам, менга мадад бер. Жонимга қасд қилган ҳаммалар Шармандаю шармисор бўлсин! Ҳалокатимни истаганлар Уятга қолиб, орқага қайтсин! “Ҳолинг қалай энди?!” деб мени масхаралаганлар Шарманда бўлганидан ваҳимага тушсин. Сенга юз бурганларнинг ҳаммаси Сен туфайли севинч, шодликка тўлсин. Сенинг нажотингни севганлар: “Эгамиз юксалаверсин”, деб доим айтсин. Мен эса ғариб, бечораман, Эй Раббий, мен ҳақимда ўйлагин, Мададкорим, нажоткорим Ўзингсан, Кечикмагин, эй Худойим! Менга ёрдам бергани шошилгин, Эй менинг нажоткорим — Раббий!
Выбор основного перевода