Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд Эгамизнинг ҳузурида бутун вужуди билан ўйинга тушарди. У ўшанда руҳонийларнинг муқаддас либосини кийиб олган эди. Дон ва шароби мўл бўлганлар қувонади, Сен юрагимга ундан ҳам кўпроқ шодлик бердинг. Йўқолинглар кўзимдан ҳаммангиз, эй бадкирдорлар! Нола–йиғиларимни Эгам эшитди. Эй бокира қиз Исроил, Мен сени қайтадан бунёд этаман. Сен қайта бино бўласан. Сен яна чилдирмангни чаласан, Қувонч ила рақсга тушасан. Эгамиз шундай демоқда: “Қизлар хурсанд бўлиб, рақсга тушадилар, Эркакларнинг ёшу қариси шод бўлади. Мен уларнинг қайғусини қувончга айлантираман, Ҳасрат ўрнига таскин ва шодлик бераман. Руҳонийларни аъло сифатли овқатлар билан тўйғизаман, Халқимни баракалардан баҳраманд қиламан.”
Выбор основного перевода