Эй Эгам, олий Ҳакам Ўзингсан, Сен халқларни ҳукм қиласан. Эй юксалган Эгам, Ҳукм пайтида юзимни ёруғ қил, Биласан–ку, солиҳман, бегуноҳман.
Эгамизда мен паноҳ топаман, Қандай қилиб сиз менга: “Қуш каби учиб кетгин тоғларга”, дейсиз?
Сенга умид боғлайман, эй Худойим! Шарманда бўлишимга йўл қўймагин, Душманларим мендан устун келмасин.
Мен эса пок ҳаёт кечираман, Қутқар мени, қил менга шафқат.
Эгамиз Ўз халқининг қудратидир, Ўзи танлаган шоҳнинг нажот қўрғонидир.
Солиҳ ҳалол яшайди, унинг болалари нақадар бахтлидир!
Энди ўзимиз эътироф этган умидимизни иккиланмай маҳкам тутайлик. Чунки ваъда берган Худо Ўз сўзига содиқдир.