“Ё Эгам Раббий! Мен, қулингга Ўз буюклигинг ва қудратингни эндигина кўрсата бошладинг. Самода ҳам, ерда ҳам Сенинг ажойиботларингни, буюк ишларингни қила оладиган бошқа худо йўқ!
Улар шонли дабдабангни, улуғворлигингни сўйлайдилар, Мен эса ажойиб мўъжизаларинг ҳақида ўйлайман.
Одамлар қўрқинчли ишларинг қудрати ҳақида айтадилар, Мен эса буюклигингни эълон қилгайман.
Ҳаммани қудратли ишларингдан, Салтанатинг шуҳратию дабдабасидан хабардор қилар.