Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳамду сано куйланг Худога, мадҳлар куйланг! Ҳа, Шоҳимизга мадҳлар куйланг! Ҳамду сано куйланг! Келинглар, таъзим қилиб, сажда этайлик, Яратган Эгамиз олдида тиз чўкайлик. Мен Йўлбошчингиз бўлиб, сизларга йўл очаман, Сизларни сургундан олиб чиқаман. Сизлар шаҳар дарвозасидан чиқиб кетасиз. Мен, Шоҳингиз сизларни бошлаб бораман. Мен, Эгангиз, олдинда юраман.” Хурсанд бўлиб, қувонинг, Эй Қуддус халқи! Шодлик ила ҳайқиринг, Эй Сион аҳолиси! Мана, шоҳингиз келяпти. У зафар қозонган ғолибдир. Шунга қарамай, Камтариндир шоҳингиз, У эшакнинг устида, Ҳа, эшакнинг боласини — Хўтикни миниб келяпти.
Выбор основного перевода