Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худонинг олдида ўликлар диёри очиқдир, Ҳалокат диёрининг ҳам ёпинчиғи йўқ. Ҳатто Ўлим ва Ҳалокат ҳам Эгамиз нигоҳи остида экан, одамзоднинг қалби Унга ҳеч нарса эмас. Бойлик алдамчидир. Бойлар такаббурдирлар, улар ҳеч қачон тиниб–тинчимайдилар. Улар ўликлар диёри каби очкўз, ўлим каби тўймайдилар. Улар халқларни ўзларига тобе қилишади, элларни қўл остига олишади. Улар ер қазиб, ўликлар диёрига киришса ҳам, Мен қўлимни узатиб, уларни чиқариб оламан. Осмонга чиқиб олишса ҳам, У ердан тортиб тушираман. Кармил чўққисида яшириниб олишса ҳам, Уларни овлаб, қўлга тушираман. Мендан қочиб, денгиз тубига бекиниб олишса ҳам, Денгиз илонига амр бериб чақтираман. Душманлар уларни асирликка олиб кетишса ҳам, Қиличга амр бериб, ҳаммасини қириб ташлайман. Уларга яхшилик эмас, ёмонлик келтиришга қарор қилдим.”
Выбор основного перевода