Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Левиларнинг қўшиқчилари Маъбаддаги хоналарда яшар эдилар. Улар уруғбошилар бўлиб, кечаю кундуз хизматда бўлганлари учун бошқа барча вазифалардан озод қилинган эдилар. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун улар Маъбадда Эгамизга шукроналар айтиб, ҳамду санолар куйлашлари керак эди. Эй Эгамизнинг самовий лашкарлари! Унинг иродасини ижро этувчи хизматкорлари! Эгамизни олқишланг! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Ҳамду сано айтинг, эй Эгамизнинг қуллари, Ҳамду санолар бўлсин Эгамизнинг номига! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизнинг номига мадҳиялар бўлсин! Ҳамду сано айтинг, эй Эгамизнинг қуллари, Эй Эгамизнинг уйида хизмат қиладиганлар, Эй Эгамиз уйининг ҳовлисида хизмат қиладиганлар!
Выбор основного перевода