Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен олтинчи йили ҳосилингизга барака бераман. Ўша йили сизлар уч йилга етадиган ҳосил йиғиб оласизлар. Шундай қилиб, ўшанда биз Иордан дарёсининг шарқ томонида ҳукмронлик қилган иккала Амор шоҳини мағлуб қилдик. Жанубдаги Арнон сойлигидан то шимолдаги Хермон тоғигача чўзилган ерларини қўлга киритдик. Бу жойлар Арнон сойлиги этагидаги Арор шаҳридан Сириён тоғигача, яъни Хермон тоғигача чўзилган эди. Қилган ҳар бир ишингизни Эгангиз Худо сербарака қилади, омборларингизни тўлдиради. У сизларга бераётган юртда барака беради. Кундузи Эгам содиқ севгисини кўрсатади, Тунлари У менга қўшиқ беради, Менга умр берган Худога ибодат қиламан. Эгамизга умид боғлаганлар Сион тоғига ўхшар, Ҳеч қачон тебранмас, то абад мустаҳкам турар. Тоғлар Қуддусни ўрагандай, Ҳозирдан бошлаб, то абад Эгамиз Ўз халқини ўраб олгандир. Кела қол, келинчагим, Лубнондан менга кел. Эмона ва Санир тоғларидан, Хермон тоғларию шерлар маконидан, Қоплонларнинг масканидан туш. Шундан кейин Шоҳ ўнг томонидагиларга айтади: — Эй самовий Отамнинг баракасини олганлар, келинглар! Шоҳликни мерос қилиб олинглар! Бу шоҳлик олам яратилгандаёқ сизлар учун тайёрлаб қўйилган. Лекин Мен берадиган сувдан ким ичса, абадий чанқамайди. Мен берадиган сув ўша одамнинг вужудида булоққа айланиб, то абад ҳаёт сари жўшиб оқади. Абадий ҳаёт эса Сени — ягона ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб–билишдан иборатдир. Худонинг гувоҳлиги шундан иборат: Худо бизга абадий ҳаёт берди ва бу абадий ҳаётнинг манбаи Худонинг Ўғли Исодир.
Выбор основного перевода