Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо азалда осмон билан ерни яратди. Ёлғиз Сен Эгамиздирсан! Сен осмонни, беқиёс фалакни, ундаги ҳамма самовий жисмларни, заминни, заминдаги ҳамма нарсани, денгизларни, денгизлардаги ҳамма нарсани яратгансан. Уларнинг ҳаммасига жон ато қилган Сенсан. Самодаги фаришталар Сенга сажда қилади. Еру осмонни яратган Эгамдан келар менга мадад. Орангиздан ким Эгамиздан қўрқади? Ким қулининг овозига қулоқ солади? Зулматда юрганлар, нурдан маҳрум бўлганлар Эгамизнинг номига умид боғласин, Ҳа, ўзининг Худосига таянсин! Эгамиз шундай деди: “Бошқа халқларга айт: «Бу худолар еру осмонни яратмаган. Улар ер юзидан ва осмон остидан йўқ бўлиб кетади.»” Шунинг учун биз ишонч билан айта оламиз: “Эгам Мададкоримдир, шу боис қўрқмайман. Инсонлар менга нима қила олади?!”
Выбор основного перевода