Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ваҳимага тушиб мен: “Эй Эгам, Сенинг назарингдан маҳрум бўлдим”, дегандим. Ҳа, мадад сўраб Сенга ёлворганимда Илтижоларимни эшитдинг. Инсон зоти бир нафасдир, Ҳа, инсон зоти ёлғондир! Агар тарозида тортиб кўрилса, Ҳаммаси бирга ҳаводан ҳам енгил чиқади. Уларнинг асло вазни йўқдир. Қўшни қўшнисини алдайди, Биронтаси тўғри гап гапирмайди. Тили ёлғон гапиришга ўрганиб қолган. Ҳолдан тойгунча гуноҳ қилишади. Йўқ, асло! Ахир, ҳар бир инсон ёлғончи бўлса ҳам, Худо ҳақдир. Муқаддас битикларда Худо ҳақида шундай ёзилган–ку: “Шу боис ҳукм қилганингда Сен барҳақсан, Айбимни фош этганингда доимо тўғри бўлиб чиқасан.”
Выбор основного перевода