Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусонинг олдидан ўтиб, баланд овоз билан гапирди: — Мен Эгангман! Мен Эгангман! Раҳмдил ва иноятли, жаҳли тез чиқмайдиган Худоман, севгим ва садоқатим мўлдир. Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз, Сен адолатлисан. Шунга қарамай, шу кунгача Сен бизни асраб келдинг. Сенинг олдингда туришга ҳақимиз йўқ, лекин мана, айбларимиз билан олдингда турибмиз.” Унинг содиқлигига амин бўлдинг. Шунинг учун у билан аҳд қилиб, дединг: «Сенинг наслларингга Канъон, Хет, Амор, Париз, Ёбус ва Гиргош халқларининг юртларини бераман.» Сен аҳдингда турдинг, чунки Сен содиқ Худосан. Эгамиз адолатлидир, У тўғри ишларни севади, Тўғри юрадиган инсон Унинг марҳаматидан баҳраманд бўлади. Сен, эй Раббий, раҳмдил ва иноятли, Жаҳли тез чиқмайдиган Худосан, Севгинг ва садоқатинг мўлдир. Уларга жавоб бердинг, эй Эгамиз Худо! Сен уларни кечирувчи Худо бўлдинг, Уларни жазоладинг ёмон йўлдан кетганларида. Эгамиз раҳмдил, иноятлидир, Жаҳли тез чиқмайди, содиқ севгиси мўлдир. Эгамиз ҳамма йўлларида адолат қилар, Ҳамма ишларида севгисини кўрсатар. Сен билан даъволашганимда, эй Эгам, Сен ҳар доим ҳақ бўлиб чиқасан. Шундай бўлса–да, Сен билан яна гаплашмоқчиман, Адолат хусусида савол бермоқчиман. Нечун фосиқларнинг иши юришади? Нечун мунофиқлар роҳатда яшайди? Сувлар учун масъул бўлган фариштанинг шундай деганини эшитдим: “Эй Муқаддас Худо, Сен бор бўлгансан, ҳозир ҳам борсан. Сенинг чиқарган бу ҳукмларинг одилдир.
Выбор основного перевода