Мен фақат Худонинг йўлидан юрдим, Унинг йўлини тутдим, четга оғмадим.
Ҳеч нарсани билмайсиз, тушунмайсиз, Сизлар зулматда юрасиз, Заминнинг пойдевори ларзага келади.
Ҳукм шундай далилга асосланган: дунёга нур келди, аммо одамлар нурдан кўра, зулматни яхши кўрдилар, чунки уларнинг қилмишлари ёвуз эди.
Қабиҳлик қилган одам нурдан нафратланади. Қилмишлари фош бўлмаслиги учун у нурдан қочади.