Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Унинг бошидаги ўнта шохи, айниқса, янги ўсиб чиққан шох мени жуда қизиқтириб қолган эди. Ўша шох ўсиб чиқаётганда ўрнидаги учта шохни тушириб юборган эди. Кўзлари ва кибрланиб гапирадиган оғзи бўлган бу шох бошқа шохларга қараганда кўпроқ аҳамиятга эгадай бўлиб кўринар эди. Махлуқнинг ўнта шохи — шоҳликни бошқарадиган ўнта ҳукмдордир. Кейинчалик тахтга янги бир ҳукмдор ўтиради. Бу ҳукмдор олдинги ўнта ҳукмдордан ажралиб туради ва учта ҳукмдорни тахтдан туширади. Аждарҳо денгизнинг қум соҳилига бориб турди. Тўсатдан мен денгиздан бир махлуқ чиқиб келганини кўрдим. Унинг еттита боши ва ўнта шохи бор эди. Ҳар бир шохига биттадан тож кийдирилган, ҳар бир бошига эса куфрона ном ёзилганди.
Выбор основного перевода