Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Мусо ва Исроил халқи Эгамизга қуйидаги қўшиқни куйлади: “Эгамизни мадҳ этиб куйлайман. У буюк ғалаба келтирди. Отларни, аравакашларни денгизга улоқтирди. Худолар орасида Сенга ўхшагани борми, эй Эгамиз?! Ким Сенга ўхшар?! Муқаддаслигинг билан улуғворсан Сен, Қўрқинчли ишларинг билан ҳамду санога илҳомлантирасан, Сен ажойиботлар кўрсатасан. Эгамизнинг номини улуғлайман! Худойимизнинг буюклигига ҳамдлар ўқинг! У суянган Қоям, Унинг ишлари комил, Ҳамма йўллари адолатлидир. Худо садоқатлидир, Унда ёлғон йўқ, У ҳақ ва одилдир. Эгамизнинг қули Мусо мени Кадеш–Барнадан мана шу ерларни текшириб келиш учун юборганда қирқ ёшда эдим. Мен қайтиб келиб, унга бор ҳақиқатни айтган эдим. Эй Эгам, ишларинг нақадар буюкдир! Ўйларинг жуда ҳам терандир! Эгамизнинг ишлари буюкдир, Улардан лаззат олувчилар улар ҳақда фикр юритадилар. Эй Эгамиз, Сенга ўхшаши йўқ! Сен буюкдирсан, Сенинг номинг улуғ ва қудратлидир. Эй элларнинг Шоҳи, Сендан қўрқмайдиган бирор зот борми?! Сен бунга лойиқдирсан. Халқларнинг донишмандлари орасида, Уларнинг шоҳлари орасида Сенга ўхшаши йўқ. Аммо Эгамиз ҳақ Худодир. У барҳаёт Худо ва абадий Шоҳдир. Ғазабланганда ер силкинади, Унинг қаҳрига халқлар дош бера олмайди. Эй Эфрайим, Мен бутларингга асло ўхшамайман! Сенинг ибодатларингга жавоб бераман, Сенга ғамхўрлик қиламан. Мен доим яшил сарв дарахти кабидирман, Олган мўл ҳосилингнинг манбаидирман.” Парвардигори Олам — Эгамиз Раббий демоқда: “Гапимни эшитинг! Ёқуб наслига қарши гувоҳлик беринг! Зеро, Худо тоғларга шакл берди, Шамолни юзага келтирди. У режаларини инсонларга аён қилади, Тонгги шафақ нурини зулматга айлантиради, Тоғ чўққилари узра юради. Парвардигори Олам — Эгамиздир Унинг номи! “Мен Ибтидо ва Интиҳодирман, — деб айтмоқда Эгамиз Худо. — Мен олдин бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Қодир Худодирман.” Бу тўртта мавжудотнинг ҳар бирида олтитадан қанот бор эди. Уларнинг ҳамма ёғи кўзлар билан қопланган эди, ҳатто қанотларининг тагида ҳам кўзлари бор эди. Улар кечаю кундуз тинмай шундай сўзларни такрорлар эдилар: “Муқаддасдир, муқаддасдир, Муқаддасдир Қодир Худо — Эгамиз. У бор бўлган, ҳозир ҳам бор, Келажакда ҳам бор бўлар!”
Выбор основного перевода