Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг сўзларини шоҳ эълон қилмоқда: “Эгамиз менга шундай деди: «Сен Менинг ўғлимсан, Бугун Мен сенга ота бўлдим. Унинг ўғлига таъзим қилинг, Бўлмаса У ғазабланади, Йўлингизда йўқ бўлиб кетасиз, Унинг ғазаби тез аланга олади. Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар! Жамолингга шоҳ мафтун бўлгандир, Таъзим қил унга, у хўжайинингдир. Шимўн Бутрус жавоб бериб деди: — Сиз Масиҳсиз, Барҳаёт Худонинг Ўғлисиз! Исо эса индамади. Олий руҳоний Унга деди: — Барҳаёт Худо ҳақи қасам ичиб, айт: Худонинг Ўғли — Масиҳ Сенмисан? Исони қўриқлаб турган Рим юзбошиси билан ёнидаги аскарлар зилзилани ва содир бўлаётган барча ишларни кўриб, ваҳимага тушдилар. Улар: — Ҳақиқатан ҳам бу Одам Худонинг Ўғли экан! — дедилар. Исо эса индамади, ҳеч жавоб қайтармади. Олий руҳоний яна Ундан сўради: — Муборак Худонинг Ўғли — Масиҳ Сенмисан? Исонинг қаршисида турган Рим юзбошиси Унинг шу тарзда жон берганини кўриб: — Ҳақиқатан ҳам бу Одам Худонинг Ўғли экан! — деди. Жинлар эса: “Сен Худонинг Ўғлисан!” — деб бақирганларича, кўплаб одамларни тарк этардилар. Исо жинларга дўқ уриб, уларнинг гапиришларига ижозат бермасди, чунки жинлар Исонинг Масиҳ эканини билишарди. Шунда ҳамма бирданига: — Бундан чиқди, Сен Худонинг Ўғли экансан–да? — деб сўрадилар. — Ўзларингиз Менинг кимлигимни айтдингизлар, — деди уларга Исо. Шунда Натанил деди: — Устоз, Сиз Худонинг Ўғлисиз! Исроилнинг Шоҳисиз! — Ҳа, Ҳазрат, — деди Марта, — Сиз дунёга келадиган Масиҳ, Худонинг Ўғли эканингизга ишонаман. Улар йўлда кетаётганларида, сув бор жойга келиб қолдилар. Шунда амалдор деди: — Мана бу ерда сув бор экан. Сувга чўмдирилишимга нима халақит беради?! Худонинг Ўзи Раббимиз Исо Масиҳни ўликдан тирилтирди. Шу орқали Муқаддас Руҳнинг кучига тўла бўлган Исо Масиҳ Худонинг Ўғли эканлиги исботланди.
Выбор основного перевода