Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Сарвари Олам шундай дейди: — Эй руҳонийлар, ўғил отасини ҳурмат қилади–ку! Хизматкор хўжайинидан қўрқади–ку! Агар Мен Отангиз бўлсам, нега Мени ҳурмат қилмайсиз? Агар Хўжайинингиз бўлсам, нега Мендан қўрқмайсиз? Сизлар Мени хўрлаяпсиз. Яна: “Қандай қилиб Сени хўрлабмиз?” деб сўрайсиз. Аммо уларни норози қилмайлик. Кўлга бориб қармоқ ташла. Биринчи илинган балиқни олиб оғзини очсанг, кумуш тангани топасан. Тангани олиб, икковимиз учун солиқ тўла. Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни яхши кўринглар. Худодан қўрқинглар, давлат раҳбарига иззат–эҳтиром кўрсатинглар. Уларга нима тегишли бўлса, шуни беринг: солиқ йиғувчига — солиқ, бож олувчига — бож, обрўга лойиқ бўлганга — обрў, ҳурмату эҳтиромга лойиқ бўлганга — ҳурмат–эҳтиром.
Выбор основного перевода