Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Раббийнинг Руҳи мени қамраб олган, Чунки У мени танлаган. “Йўқсилларга хушхабар етказсин, Хаста қалбларга шифо берсин, Асирларга озодлик эълон қилсин, Зиндондагиларга эркинлик хабарини берсин” деб, Эгам мени юборди. Мен истаган рўза қуйидагича: Адолатсизлик кишанларини парчаланг, Бўйинтуруқ арқонларини узиб ташланг, Мазлумларни озодликка чиқаринг, Ҳар қандай бўйинтуруқни синдиринг! “Мана Менинг Қулим, Ўзим Уни танлаб олганман. У кўнглимни мамнун этган Суюклигимдир. Мен Унга Ўз Руҳимни бераман, У адолатни элатларга эълон қилади. Исо Яҳёнинг шогирдларига шундай жавоб берди: — Боринглар, кўриб эшитаётганларингизни Яҳёга айтинглар: кўрлар кўрмоқда, чўлоқлар юрмоқда, тери касаллигига чалинганлар тузалмоқда, карлар эшитмоқда, ўликлар тирилмоқда, йўқсиллар Хушхабарни эшитмоқда. Шундан кейин бошим узра учиб бораётган бир фариштани кўрдим. Бу фаришта ер юзида яшовчи ҳар бир халқ ва қабилага, ҳар қандай миллату элатга абадий Хушхабарни эълон қилаётган эди.
Выбор основного перевода