Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир. Шу вақтдан бошлаб, Исо шогирдларига қуйидагиларни очиқчасига тушунтира бошлади: “Мен Қуддусга бориб, йўлбошчилар, бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари қўлида кўп азоб чекаман. Мени ўлдиришади, лекин учинчи куни Мен тириламан.” — Ҳали ҳам англамадингизми? — деб сўради улардан Исо. — Инсон Ўғли кўп азоб чекади. Йўлбошчилар, бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари томонидан рад қилиниб, ўлдирилади. Учинчи куни эса тирилади.” Аммо шогирдлар бу сўзларни тушунмадилар. Бу сўзларнинг маъноси улар учун қоронғи бўлиб, уни англамадилар. “Бу нима деганингиз?” деб Исодан сўрашга ҳам ботина олмадилар. Кейин Исо ўн икки шогирдини четга олиб, уларга деди: “Мана, биз Қуддусга кетяпмиз. Пайғамбарларнинг Инсон Ўғли тўғрисида ёзган ҳамма башоратлари бажо бўлади. Кейин Мусодан тортиб, барча Пайғамбарлар битикларида Ўзи ҳақида ёзилган сўзларнинг ҳаммасини Исо уларга тушунтирди.
Выбор основного перевода