Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар олдингга тўдалашиб келишади. Гапларингни эшитиб ўтиришади, лекин биронтаси ҳам айтганларингни қилмайди. Уларнинг тилидан бол томади, аммо дилида ўз фойдасини кўзлайдилар. Ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини яхши кўради, ёки бирига бағишланиб, бошқасини менсимайди. Сизлар ҳам Худога, ҳам бойликка бирдек хизмат қила олмайсизлар. Тиканлар орасига сепилган уруғлар шундай одамларни билдирадики, улар Худонинг каломини эшитадилар, лекин дунёнинг ташвишлари ва бойликка ўчлик каломни бўғиб қўяди, калом эса самарасиз қолади. Шуни билиб қўйингларки, ҳеч бир фаҳшбоз, ифлос ёки хасису очкўз инсон Масиҳнинг ва Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайди, чунки айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси бутпарастлик билан тенгдир.
Выбор основного перевода