Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар Мен жинларни Худонинг Руҳи билан қуваётган бўлсам, демак, Унинг Шоҳлиги сизларга ҳам келган. Оломон Исонинг бу сўзларини тинглар экан, Исо гапини бир масал билан давом эттирди. Чунки Исо Қуддусга яқинлашиб қолган эди, одамлар ҳам, Худонинг Шоҳлиги ҳозир зоҳир бўлиши керак, деб ўйлардилар. Исо унга шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди. Исо жавоб берди: — Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас. Агар Шоҳлигим бу дунёдан бўлганда эди, яҳудийларнинг қўлига тушмаслигим учун Менинг хизматкорларим курашар эдилар. Бироқ Менинг Шоҳлигим бу ердан эмас. Исо азоб чекиб ўлгандан кейин, бир қанча ишончли далиллар орқали ҳаворийларга тирилганини кўрсатди. Қирқ кун давомида уларга зоҳир бўлиб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисида гапирди. Ҳаворийлар бирга йиғилганларида, Исодан шундай деб сўрадилар: — Раббимиз, Исроил шоҳлигини тиклайдиган вақтингиз келмадими? Худонинг Шоҳлиги овқат ва ичимликдан эмас, балки Муқаддас Руҳ ато қиладиган солиҳлик, тинчлик ва қувончдан иборат. Чунки Худонинг Шоҳлиги қуруқ сўзлар билан эмас, балки куч–қудрат билан намойиш этилади.
Выбор основного перевода