Агар бирор киши уйланса–ю, кейинчалик хотинидан бирорта уятли қилиқ топиб, уни ёқтирмай қолса, унинг қўлига талоқ хати ёзиб бериб, уйидан чиқариб юбориши мумкин.
Яна дейилганки: «Ким хотини билан ажрашмоқчи бўлса, унга талоқ хатини ёзиб берсин.»
Мен сизларга шуни айтайин: ким бефаволикдан бошқа сабаб туфайли ўз хотини билан ажрашиб, бошқасига уйланса, зино қилган бўлади.
Исо уларга деди: — Ким ўз хотини билан ажрашиб бошқасига уйланса, у хотинига нисбатан зино қилган бўлади.
Қуйидаги амр эса уйланган ва эрга текканларга берилган. У мендан эмас, Раббимиз Исодандир: хотин эри билан ажрашмасин.