Найнаволиклар Худога ишониб, рўза тутамиз, деб эълон қилдилар. Шаҳардаги каттаю кичик тавба қилиб қанорга ўранди.
Инсонлар ҳам, ҳайвонлар ҳам қанорга ўрансин. Ҳар ким Худога ялиниб илтижо қилсин, ёвуз қилмишидан қайтсин, зулм қилмасин.
Худо уларнинг қилган ишларини, ёвуз қилмишларидан қайтганини кўриб, раҳм қилди ва уларнинг устига “юбораман”, деб айтган офатни юбормади.