Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Ток новдасини суғургандай, Бизни Мисрдан келтирдинг. Бегона халқларни қувиб, бизни ўтқаздинг. Қўшиқ айтай суюклигимга, Айтай муҳаббат қўшиғимни Унинг узумзори ҳақида. Суйганимнинг узумзори бор эди Тупроғи унумли тепаликда. Ерни ағдариб, тошлардан тозалади, Ўтқазди энг сара узум токини, Қоровул минорасини ўртага қурди. Узум сиқиш чуқурини тайёрлади, Узумларнинг пишишини У кутди, Аммо ҳосил итузум бўлди. Энди, эй Қуддус аҳли, Яҳудо халқи, Ҳакам бўлинг Мен билан узумзорим ўртасида. Яна нима қилишим керак эди узумзор учун? Унга қилмаганим яна не қолди?! Узумларнинг пишишини кутганимда, Нега ҳосил итузум бўлди?! Энди Мен сизларга айтаман Нима қилишимни узумзоримни. Четан деворини олиб ташлайман, Ҳамма бор нарсаси еб битирилсин. Унинг деворини бузиб ташлайман, Узумзорим пайҳон қилинсин. Мен уни харобазор қиламан, Энди токларим буталмайди, Ери ҳеч юмшатилмайди. Тиканлар, чангалзор билан қоплансин, Булутларга ҳам амр бераман, Узумзоримга ёмғир ёғдирмасин. Сарвари Оламнинг узумзори — Исроил халқи, Эгамнинг хуш кўрган кўчати — Яҳудо одамлари. Улардан тўғрилик кутганди, қотиллик кўрди, Улардан адолат кутганди, фарёд эшитди. Мен сени аъло токдай эккан эдим, Сен энг сара уруғдан пайдо бўлган эдинг. Нечун энди айниб қолдинг? Нега ёввойи токка айланиб қолдинг?
Выбор основного перевода