Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Левилар
Параллельные места
Мен ёдгорлик қилиб ўрнатган шу тош Худога сажда қиладиган жой бўлади. Худо менга берган ҳамма нарсанинг ўндан бирини ушр қилиб албатта бераман.” Бунинг ўрнига, Мен уларга Исроил халқининг Менга назр қилган барча ушрларини бераман. Шу сабабли Мен, левилар Исроил халқи орасида улуш олмайди, деб айтган эдим.” Фармон берилгач, халқ буғдойнинг, шароб, зайтун мойи, асал ва далада етиштирилган донларнинг биринчи ҳосилидан мўл қилиб, олиб келдилар. Улар олиб келган ҳамма нарсанинг ушри ниҳоятда мўл эди. Инсон Худодан нарса ўғирлашга журъат қиладими?! Аммо Сизлар Менинг нарсамни ўғирлаяпсизлар! Яна: “Нимангни ўғирлабмиз?” деб сўрайсизлар. Ушр ва эҳсонларимни ўғирладингиз! Қани, омборхонага ушрни беками–кўст қилиб олиб келинглар. Хонадонимга озуқа келтиринглар. Шу йўл билан Мени синаб кўринглар, — дейди Сарвари Олам. — Шунда кўрасизлар, Мен осмон қопқаларини очаман. Сизларга марҳаматимни сероб қилиб ёғдираман.
Выбор основного перевода