Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Ҳоруннинг бошига саллани кийгизиб, салланинг устига олтин лавҳани — уни бошқалардан ажратиб турадиган муқаддаслик рамзини ўрнаштир. Сўнгра муқаддас қиладиган мойни олиб, унинг бошига сурт ва уни Менинг хизматимга бағишла. У Ҳоруннинг бошига ҳам муқаддас қиладиган мойдан суртиб, Ҳорунни Эгамизнинг хизматига бағишлади. Мусо муқаддас қиладиган мойдан ва қурбонгоҳ устидаги қондан олиб, Ҳорунга ва унинг либосларига ҳамда Ҳоруннинг ўғилларига ва уларнинг либосларига сачратди. Шундай қилиб, у Ҳорунни ва унинг либосларини ҳамда Ҳоруннинг ўғилларини ва уларнинг либосларини муқаддас қилди. Сизлар эса Учрашув чодирига кираверишдан нарига жилманг. Акс ҳолда, нобуд бўласизлар. Сизнинг устингизга Эгамизнинг муқаддас қиладиган мойи суртилган.” Улар Мусонинг айтгани бўйича иш тутдилар.
Выбор основного перевода