Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Руҳоний дон назрингизнинг бир қисмини олиб, қурбонгоҳда куйдирсин. Бундай қилиш назрнинг ҳаммаси Худога тегишли эканини билдиради. Оловда куйдирилган бу назрдан Эгамизга ёқимли ҳид боради. Агар Эгамизга илк ҳосилингиздан дон назри келтирмоқчи бўлсангиз, қовурилган янги буғдой бошоқларини туйиб, олиб келинг. Назрингизни руҳонийга олиб келинг. Руҳоний уннинг бир ҳовучини олиб, Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлар билан бирга қурбонгоҳ устида куйдирсин. Бундай қилиш, уннинг ҳаммаси Худога тегишли эканини билдиради. Руҳоний зайтун мойи қўшилган сифатли уннинг бир ҳовучини ва устидаги хушбўй тутатқининг ҳаммасини олиб, қурбонгоҳ устида куйдирсин. Бундай қилиш уннинг ҳаммаси Худога тегишли эканини билдиради. Бу назрдан Эгамизга ёқимли ҳид боради. Корнилий қўрқув ичида унга тикилиб қараб: — Лаббай, Ҳазрат! — деди. Фаришта унга шундай деди: — Сенинг ибодатларинг ва хайр–садақаларинг Худога маъқул бўлди.
Выбор основного перевода