Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аёл киши ҳайз кўриб, баданидан қон оққанда, у етти кун давомида ҳаром ҳисобланади. Унга теккан одам ҳам кечгача ҳаром бўлади. Ҳайз кўриб ҳаром бўлган аёл билан ётманг. Мусонинг қонунига кўра, Марям покланиш кунларига риоя қилди. Бу муддат тугагач, Марям билан Юсуф Қуддусга бордилар. У ерда покланиш қурбонлигини келтириб, Эгамизнинг қонунидаги: “Иккита каптар ёки иккита мусича келтирилсин” деган амрни бажардилар. Улар Болани ҳам Эгамизга тақдим қилмоқчи бўлиб, Уни ўзлари билан Қуддусга олиб борган эдилар. Чунки Эгамизнинг қонунида: “Ҳар бир тўнғич ўғил Эгамизга бағишланиши керак”, деб ёзилган.
Выбор основного перевода