Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Левилар
Параллельные места
Улар Худо кўрсатган ерга етиб келганларидан кейин, Иброҳим қурбонгоҳ қуриб, қурбонгоҳга ўтин қалади. Сўнгра у ўғли Исҳоқни боғлаб, қурбонгоҳдаги ўтинлар устига ётқизди. Эгамиз Мусо орқали Ҳорун ва унинг ўғилларига куйдириладиган қурбонликка оид қуйидаги қоидаларни берди: куйдириладиган қурбонлик қурбонгоҳ устида тун бўйи, эрталабгача қолсин. Қурбонгоҳ устидаги олов доим ёниб турсин. Эртаси куни эрталаб руҳоний зиғир матосидан тикилган либосни ва ичидан иштонни кийсин. Сўнг куйдирилган қурбонликнинг кулини қурбонгоҳ устидан йиғиштириб олсин. Кулни қурбонгоҳнинг ёнига ташласин. Кейин устидаги либосларни ечиб, бошқа либосларни кийсин. Кулни қароргоҳдан ташқаридаги ҳалол жойга олиб чиқиб ташласин. Қурбонгоҳдаги олов ўчмай доим ёниб туриши шарт. Ҳар куни эрталаб руҳоний оловга ўтин ташлаб, унинг устига куйдириладиган қурбонликни қўйсин. Тинчлик қурбонлигининг ёғини ҳам ўша оловда куйдирсин. Қурбонгоҳдаги олов зинҳор ўчмасин, у муттасил ёниб турсин.
Выбор основного перевода