Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
У бутун Эфрайим қирлари бўйлаб чопарлар жўнатиб деди: “Пастга тушиб Мидиёнларга қарши жанг қилинглар. Иордан дарёсининг ва Байт–Борогача бўлган барча сув оқимларининг кечув жойларини қўлга олиб, Мидиёнларнинг ўтишига йўл қўйманглар.” Эфрайим одамларининг ҳаммаси тўпланиб, Иордан дарёсининг ва Байт–Борогача бўлган барча сув оқимларининг кечув жойларини эгаллаб олдилар. Улар Мидиёнларнинг иккита лашкарбошиси Орив ва Заёвни Иорданнинг шарқий қирғоғигача таъқиб қилиб, қўлга олишди. Оривни бир қоянинг олдида, Заёвни эса узум сиқиш чуқурининг олдида ўлдиришди. Кейинчалик бу жойлар Орив қояси ва Заёв чуқури деб аталадиган бўлди. Сўнг Мидиёнларни таъқиб қилишда давом этиб, Орив ва Заёвнинг бошларини Гидўнга олиб боришди. Юмшоқ жавоб ғазабни қайтаради, қаттиқ сўз эса жаҳл чиқаради.
Выбор основного перевода