Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Мусо ўзининг қайнағаси, Мидиёнлик Ятро ўғли Хўвовга деди: — Эгамиз, сизларга бераман, деб ваъда қилган юртга биз кетяпмиз, сиз ҳам биз билан юринг. Эгамиз бизга кўп яхшиликларни ваъда қилган, агар биз билан борсангиз, биз ҳам сизга яхшилик қиламиз. Яҳудо халқи пальма шаҳри Ерихони тарк этди. Мусонинг қайнатаси авлодидан бўлган Хайин халқи Яҳудо халқига эргашиб, Яҳудо чўлига йўл олди. Улар Арод шаҳридан жануб томонда жойлашиб, у ерда маҳаллий халқ орасида ўрнашиб олдилар. Бир куни Добира Нафтали ерларидаги Кедеш шаҳрига бир одам жўнатиб, Барақни чақиртириб келди. Барақ Абунавамнинг ўғли эди. Добира Бараққа шундай деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз сенга амр қилмоқда: “Бор, ўзинг билан Нафтали ва Забулун қабилаларидан ўн минг нафар одамни Товур тоғига олиб чиқ.
Выбор основного перевода