— Агар мени янги, ишлатилмаган арқонлар билан боғлашса, мен эл қатори кучсиз бўлиб қоламан, — деди Шимшўн.
Шунда Далила янги арқонларни олди–да, уни боғлаб: — Шимшўн! Филистлар келяпти! — деб бақирди, одамлар эса ичкари хонада пойлаб туришар эди. Аммо Шимшўн қўлларидаги арқонларни ипни узгандай узиб ташлади.