Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Эгамиз ўша халқларни ўжару такаббур қилиб қўйгани учун, улар Исроил халқига қарши жанг қилавердилар. Эгамиз Мусога буюргандай, Исроил лашкари уларни бутунлай йўқ қилиб, шафқатсизларча ўлдиришлари учун шундай қилган эди. Исроил халқи яна Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилгани учун, Эгамиз уларни қирқ йилга Филист халқининг қўлига берди. Яҳудо қабиласидан уч мингта одам Этом қоясига бориб Шимшўнга: — Филистлар бизга ҳукмронлик қилишларини билмайсанми? — дедилар. — Сен бошимизга битган бало бўлдинг–ку! Шимшўн жавоб бериб деди: — Мен қилмишларига яраша жазосини бердим, холос.
Выбор основного перевода