Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Исроил халқига: “Орқамдан юринглар! — деди. — Душманимиз Мўаб халқини Эгамиз сизларнинг қўлингизга берди–ку!” Исроил халқи Эҳудга эргашди. Улар Иордан дарёсининг кечув жойларини қўлга олиб, биронта одамни ҳам у ердан ўтказишмади. У бутун Эфрайим қирлари бўйлаб чопарлар жўнатиб деди: “Пастга тушиб Мидиёнларга қарши жанг қилинглар. Иордан дарёсининг ва Байт–Борогача бўлган барча сув оқимларининг кечув жойларини қўлга олиб, Мидиёнларнинг ўтишига йўл қўйманглар.” Эфрайим одамларининг ҳаммаси тўпланиб, Иордан дарёсининг ва Байт–Борогача бўлган барча сув оқимларининг кечув жойларини эгаллаб олдилар.
Выбор основного перевода