Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. У сизларни ер юзидаги жамики халқлар орасидан Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди. Мен — Исо Масиҳнинг қули бўлган Павлусдан Римдаги биродарларимга салом! Мен ҳаворийликка даъват этилганман, Худонинг Хушхабарини ёйиш учун танланганман. Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлусдан ва биродаримиз Тимўтийдан Худонинг Коринф шаҳридаги жамоатига ҳамда Ахая вилоятидаги барча Худонинг азизларига салом! У ҳамма инсонларнинг нажот топишларини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди. Дарҳақиқат, Худо бизга аён этган ҳақиқат буюкдир. Асл художўйликнинг манбаи бўлмиш бу ҳақиқат қуйидагичадир: Масиҳ ер юзига инсон бўлиб келди. Янги, улуғвор ҳаёт учун ўликдан тирилиб, Худонинг Ўғли деб тасдиқланди. У зоҳир бўлди фаришталарга. У ҳақдаги Хушхабар эълон этилди халқларга, Дунё бўйлаб одамлар Унга имон келтирди. Улуғворликка бурканиб У самога юксалди. Исо Масиҳнинг қули ва ҳаворийси мен — Шимўн Бутрусдан биз каби қадрли бир имонга эга бўлган биродарларга салом! Худойимиз ва нажоткоримиз Исо Масиҳ одил бўлгани учун ҳаммамизга бирдай барака берган.
Выбор основного перевода