Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Биз биламизки, эски ўзлигимиз Масиҳ билан бирга хочга михлангани учун, гуноҳга берилган бу вужудимиз йўқ қилинди. Энди биз гуноҳга қул эмасмиз. Ҳаёт ато этувчи Руҳнинг қонун–қоидаси Исо Масиҳ орқали бизни гуноҳдан ва ўлимга етаклайдиган қонундан озод қилди. Исони ўликдан тирилтирган Худонинг Руҳи қалбингизда яшаяпти. Исо Масиҳни ўликдан тирилтирган Худо юрагингизда яшаётган Ўз Руҳи орқали сизларнинг фоний танангизни ҳам ўликдан тирилтиради. Биз Исонинг ўлиб, тирилганига ишонамиз. Шундай экан, Исога ишонган ҳолда ҳаётдан кўз юмган имонлиларни ҳам Худо тирилтириб, Ўз олдига олиб кетишига аминмиз. Бу воқеа Исо келганда юз беради. Раббимиз Исонинг таълимоти бўйича сизларга айтамизки, ўша пайтда биз — ҳали тирик бўлганлар ўлган биродарларимиздан олдин эмас, балки улар билан бирга Исони қаршилаб оламиз. Зотан, Раббимиз Исо Масиҳ буюк бир садо, бош фариштанинг овози ва Худонинг карнайи садоси остида самодан тушиб келганда, биринчи бўлиб Унга ишонган ҳолда ўлганлар тирилади. Сўнг биз — ҳали тирик бўлганлар ҳавода Раббимизни қаршилаб олиш учун улар билан бирга булутларда кўтариламиз. Шундай қилиб, ҳаммамиз Раббимиз билан абадий бирга бўламиз.
Выбор основного перевода