Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Эй Қуддус ҳокимлари, сизлар пора олиб ҳукм қиласиз, Эй Қуддус руҳонийлари, сизлар тама қилиб таълим берасиз, Эй Қуддус пайғамбарлари, сизлар пул учун башорат қиласиз. Тағин Эгамизнинг номини рўкач қилиб, айтасиз: “Эгамиз биз билан, бунга шубҳа йўқ! Бошимизга бирор кўргилик тушмас.” Қонунни биламан, деб мақтанасан–у, лекин қонунни бузиб, Худонинг номига доғ туширасанми?! Улар Исроил халқидир. Худо уларни Ўзига фарзанд қилиб олиш учун танлади. Ўзининг улуғворлигини уларга намоён қилиб, улар билан аҳдлар тузди. Уларга Ўз қонунини бериб, уларни Ўзининг хизматига тайинлади ҳамда уларга Ўз ваъдаларини берди. У одам: — Мен Худонинг ягоналигига ишонаман! — деб айтиши аниқ. Мен эса унга: — Ишониб, яхши қиласан! — дейман. — Аммо сенинг бу ишончинг жинларнинг ишончидан асло фарқ қилмайди. Зеро, жинлар ҳам Худонинг ягоналигига ишониб, даҳшатдан титрайди.
Выбор основного перевода