Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Римликлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Антиохиядаги имонлилар жамоатида пайғамбарлар ва муаллимлар ҳам бор эди. Барнабо, Қорача лақабли Шимўн, Киринеялик Лукиёс, вилоят ҳукмдори Ҳирод билан бирга ўсган Манахим ва Шоул шулар жумласидан эди. Павлус билан Силас Дарба ва Листра шаҳарларига борди. Листрада Исонинг Тимўтий исмли шогирди яшарди. Унинг онаси имонга келган яҳудий бўлиб, отаси юнон эди. Аммо ишонмаган яҳудийлар ҳасадга тўлдилар ва кўчалардаги бекорчи дайдиларни тўплаб, оломонни йиғиб, шаҳарда ғалаён бошладилар. Улар: “Павлус билан Силасни қидириб топамиз, халқнинг олдига олиб чиқамиз”, деб Ясон деган одамнинг уйига ҳужум қилдилар. Вериядан Пирус ўғли Сопатрус, Салоникадан Аристархус ва Секундус, Дарбадан Гаюс, Тимўтий, Асия вилоятидан Тихикус ва Трофимус Павлусга ҳамроҳ бўлдилар. Биродаримиз Андроникус ва опамиз Юнияга салом айтинглар. Улар мен билан бирга ҳибсда бўлган қондошларимдир. Бу обрўли ҳаворийлар мендан олдин Масиҳга имон келтирган эдилар. Қондошим Ҳиродионга салом айтинг. Наркис хонадонидаги Раббимиз Исога тегишли бўлганларга ҳам салом айтиб қўйинг.
Римликлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода